Тан олиб айтиш лозимки, Голливуднинг аксарият юлдузлари йиллар ўтиб, юзларига ажин туша бошлаши билан пластик жарроҳлик ёрдамида ўзларини ёш кўрсатишга, бошқача қилиб айтганда, ёшаришга ҳаракат қилишади.
Голливуд актрисаларидан бири, “Титаник” фильмидаги бош қаҳрамонлардан бири Роуз ролини ижро этган Кейт Уинслет яқинда оммавий ахборот воситаларига берган интервьюларидан бирида, ташқи кўринишини, айниқса юзини пластик жарроҳлик ёрдамида ўзгартиришни истамаслиги, қандай бўлса, шундайлигича қолишни исташини айтганди.
“Мен оммавий ахборот воситаларидан менинг ажинларимни тинч қўйишларини сўраган бўлардим. Нима ҳам қила олардик, ёшимизга ёш қўшилгани сайин ажинлар пайдо бўлади. Шундай экан, улар қаерда пайдо бўлиши керак бўлса, шу ерда юзага чиқади.” дейди актриса. Шу билан бирга у оммавий ахборот воситалари томонидан доимий равишда мухокама қилинадиган аёлларнинг ташқи кўриниши ҳақида гапирар экан, ўзининг қомати ҳақида ҳам қуйидагиларни айтди: “Мен бошқалар каби оддий аёлман. Бошқалардан фарқ қилмайман, ўз чиройим, семизми, ориқми қоматим ва мени шундайлигимча севадиган инсоним бор. Бу энг мухими!”
Кейт пластик жарроҳликнинг ўрнига ёшартирувчи турли кремлардан фойдаланиши, ўзи доимий равишда фодаланадиган маҳсус юз маскалари борлиги ҳақида ҳам гапириб ўтган.
Манба: spletnik.ru





