АсосийShou-biznes

Бугун Голливуд юлдузи Курт Рассел 64 ёшга кирди

Голливуддаги бетакрор роллари учун қатор мукофотларга сазовор бўлган актёр, қатор сценарийлар муаллифи, продюсер бўлмиш Курт Рассел бугун 64 ёшни қарши олди.

Курт АҚШнинг Спрингфилд шаҳарчасида 17 март куни дунёга келган. Унинг асл исми Курт Фогель Рассел.  Телеэкранларда 6 ёшида пайдо бўлган бўлажак актёр11 ёшида илк бор “Бизнинг ошна Хиггинс” фильмида рол ижро этган.

Шундан сўнг, Дисней компанияси у билан 10 йиллик шартнома тузади ва у ушбу компания томонидан суратга олинаган фильмларда қойилмақом ролларни ўйнай бошлайди. 1970 йили у бейсбол билан профиссионал тарзда шуғуллана бошлайди, бироқ кутилмаганда олинган жароҳат уни спорт соҳасини тарк этишга мажбур қилади ва у яна кино оламига қайтади.

Курт Расселни оммага машхур қилган илк роллардан бири бу машхур Элвис Преслига атаб олинган биографик фильмдаги Элвис Пресли ролидир. 1979 йили суратга олинган “Элвис” фильми унга катта шухрат келтирган.

“Борт ортида”, “60-трасса” каби комедик фильмлар билан бир қаторда Курт “Кичик Хитойдаги катта ишкал”, “Танго ва Кэш” жанговор фильмларида, шунингдек кўплаб фантастик фильмларда ҳам ёдда қоладиган образларни яратди.

Курт икки бор турмуш қурган. Айни дамдаги рафиқаси актриса Голди Хоун билан 26 йилдан буён бахтли ҳаёт кечиришмоқда. Икки нафар ўғли бор.

    Бошқа янгиликлар