1

Оққўрғонда темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш цехи қурилди

ИҚТИСОДИЁТ 25.02.2020, 11:03
Оққўрғонда темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш цехи қурилди

Оққўрғон тумани электр таъминоти корхонаси ҳудудидаги бўш ер майдонида темир-бетон таянчларни ишлаб чиқариш цехи барпо этилди. Бу ҳақда "Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Бу ерда зарур бўлган барча автотехника, техник ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш ишлари режа асосида амалга оширилиши натижасида мукаммал, давлат стандартларига тўла мос келадиган 9, 11 метрлик темир-бетон таянчларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Асосий мақсад корхонада сифатли, арзон маҳаллий хом-ашёлардан фойдаланган ҳолда, кунига 25-30 та темир-бетон таянч ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир.

Бу каби саъй-ҳаракатлар, ўз навбатида, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, вилоятда мавжуд қурилиш ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш имкониятларини яратиш баробарида, қурилаётган бино-иншоотлар, кўча ва майдонларга темир-бетон таянчларнинг етказиб берилиши ва ўрнатилиши жамият молиявий аҳволини яхшилаш, қолаверса иш сифатини ошириб, белгиланган топшириқларни ўз муддатида бажарилишини таъминлайди. 

Цехнинг илк маҳсулоти “Обод маҳалла” давлат дастури бўйича Оққўрғон туманининг Озод МФЙга ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Ишонамизки, ишлаб чиқарилган темир-бетон таянчлар Тошкент вилояти аҳолисини барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.                                                                       

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1