АсосийJinoyat

Халқаро террористик ташкилотга алоқадорлиги гумон қилинган 21 киши қўлга олинди

'Халқаро террористик ташкилотга алоқадорлиги гумон қилинган 21 киши қўлга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида яширин фаолият олиб борган халқаро террористик ташкилот таъсирига тушган бир гуруҳ кимсаларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ сайти хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар ноқонуний диний йиғилишлар ўтказиб, унда Суриядаги халқаро террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилган, уларни тағиб қилиб, ушбу ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштириб келганлар.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга рахбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт ва вилоят ҳудудидаги 24 та манзилларда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахслар ички ишлар идораларига келтирилди.

Ушбу шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди ва тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ўз навбатида, фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмаслик ҳамда жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмаслик, сақламаслик ва тарқатмасликларини сўраймиз, дейилади ИИББ хабарида.

Бошқа янгиликлар