Россиянинг Бакулев номидаги илмий тиббиёт марказида кўп йиллар давомида кардиолог бўлиб ишлаган профессор Эдмунд-Михаил Николаевич Люде кеча, 18 март куни ўз жонига қасд қилди, дея хабар беради newstes.ru нашри.
Маълумотларга кўра, профессор ўзи истиқомат қилиб турган кўп қаватли бинонинг деразасидан ташлаган. У бир неча йиллардан бери оғир касалликка чалинган бўлиб, тоби бўлмай шифохоналарга мурожаат қилган вақтида уни барча шифохона, касалхоналар қабул қилишдан бош тортишган.
Ўз жонига қасд қилишдан аввал у хат қолдириб кетган. Унда бу ишни қилишига тиббиёт ходимларининг бефарқликлари ва уни шундай оғир ҳолатида бирор касалхона қабул қилмагани ёзилган.





