АсосийJinoyat

Тошкентда “Matiz” автомобили мотоцикл билан тўқнашди

'Тошкентда “Matiz”  автомобили мотоцикл билан тўқнашди'ning rasmi

Пойтахт йўлларида икки ғилдиракли транспорт воситаларининг сони тобора ошиб бормоқда. Қиш фаслида кичик габаритли транспорт камайгани сабабли, автомобиль ҳайдовчилари яқин атрофда икки ғилдиракли транспорт бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйламасликка одатланиб қолишади. Аммо ушбу одат йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлиши мумкин.

Масалан, 26 февраль куни 47 ёшли Эдуард Ш. “Matiz” русумли автомобилда (давлат рақами 01 K 619 HA) Миробод тумани Меҳржон кўчасидаги шаҳар психиатрия шифохонаси яқинида ҳаракатланганда, 24 ёшли Равиль М. – “Irbis” русумли мотоцикл (давлат рақами 01 242 BA) ҳайдовчисини ўтказиб юбормаган. Тўқнашув натижасида мотоцикл ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлга йиқилган. Ҳайдовчиларнинг бахтига ҳодиса тан шикастларисиз якун топиб, фақатгина вақт йўқотиш ва асабийлашиш билан чекланди.

Аммо ҳодиса оқибати бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Яқиндагина юқоридаги манзилда “Nexia” автомобили ва “Ноnda CBR 600RR” русумли мотоцикл тўқнашуви юз берди. ЙТҲ натижасида мотоцикл ҳайдовчис 1-сон Республика клиник шифохонасига оғир тан шикастлари билан етказилди, бир-икки ҳафта ўтгач, жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмди. Автомобиль ҳайдовчиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) кўрсатилган жиноятни содир этганлигида айбдор топилди. Бу ҳақда сайтимизда батафсил хабар берганмиз. Аммо афсуски, юқоридаги ҳолатлар такрорланиб турмоқда. 

Ҳурматли ҳайдовчилар! Унутманг, кичик габаритли транспортни йўлда пайқаш қийинроқдир. Биз сизга бирор ҳаракатни (манёврни) амалга оширишдан олдин атроф хавфсиз эканлигига такрор ишонч ҳосил қилишингизни тавсия этамиз. Ҳаракатлардан олдин нафақат ойнага қараш, балки бошни ҳам буриб қараш керак: шунда кичик габаритли транспортни пайқаш имконияти ошади. Ҳар қандай муаммонинг оқибати билан тўқнашишдан кўра, унинг олдини олиш афзал. Ўзингизни ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини асранг, оқ йўл! 

 

    Бошқа янгиликлар