Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Иштихон туман халқ таълими бўлими ҳисобчиси А.Х. ва бошқалар жами 951,1 млн сўм бюджет маблағларини ходимларга ортиқча иш ҳақи ҳисоблаш орқали ўзлаштиришиб, ўзларининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Шунингдек, текширувда бюджетдан ўзлаштирилган маблағларнинг 500 млн сўми Департамент ташаббуси билан ундирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






