1

Иброҳим Тотлисас жарроҳлик амалиётидан сўнг илк бор оммага мурожаат қилди

ШОУ-БИЗНЕС 25.03.2015, 12:26
Иброҳим Тотлисас жарроҳлик амалиётидан сўнг илк бор оммага мурожаат қилди

“Азизларим, мен чиндан ҳам катта ва мураккаб операцияни бошимдан ўтказдим ва сизларнинг дуоларингиз сабабли ҳаётга қайтдим. Айни вақтда ўзимни бир қадар бўлса-да, яхши ҳис этаяпман. Бироқ тўлиқ тузалишим учун ватанимдан ва сиз азизлардан йироқда бўлишимга тўғри келади. Мен ҳамиша сизга, ватаним ва миллатимга хизмат қилишга шайман. Яқин кунларда ва насиб бўлса яқин келажакда сизларнинг хизматингизда бўламан, азизларим. Шу билан бирга Франциядаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларга Аллоҳдан раҳмат тилайман. Мендан дуоларингизни дариғ тутманг. Хурмат билан Иброҳим Тотлисас” деб ёзади Иброҳим Тотлисас Instagram’даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Эслатиб ўтамиз, 2011 йили унинг миясига номаълум шахс томонидан узилган ўқ туфайли қўшиқчи танасининг тепа чап қисми фалаж бўлиб қолганди. 

2015 йилнинг февраль ойи бошларида Tуркиянинг дунёга машхур хонандаси Иброҳим Тотлисаснинг АҚШнинг Маями штатига жарроҳлик амалиёти учун жўнаб кетганди

Иброҳим Тотлисаснинг саломат экани ҳақидаги хабар барчани қувонтирди. Фурсатдан фойдаланиб, унинг ижодидаги энг хит қўшиқларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1