АсосийJamiyat

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати Ўзбекистонда дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 Унга кўра дам олиш байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди маркази шимолий Урал ҳудуди устида жойлашган совуқ антициклон чегараси таъсирида бўлади.  

Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 7 мартга ўтар кечаси мамлакатимизнинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларида асосан ёмғир кўринишида кучсиз ёғингарчилик бўлади.

Тунги ҳарорат 0 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2 даража совуқ бўлиши мумкин, кундузи ҳавонинг нисбатан совуқ бўлиши, салқин шарқий шамол эсиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 7-12 даража илиқ атрофида бўлади, бу ўртача кўп йиллик ҳароратдан сал пастдир.

    Бошқа янгиликлар