1

“Ўзбекнефтгаз” ва “ЛУКОЙЛ” ҳамкорлиги янада мустаҳкамланади

ИҚТИСОДИЁТ 08.03.2020, 11:48
“Ўзбекнефтгаз” ва “ЛУКОЙЛ” ҳамкорлиги янада мустаҳкамланади

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтган ушбу учрашувда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳам тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

"Ўзбекнефтгаз" Матбуот хизмати берган маълумотга кўра,  6 март куни “Ўзбекнефтгаз” АЖда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан берилган кўрсатма ва топшириқлар ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви томонидан йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ҳудудида геология-қидирув соҳасида, углеводород конларини ўзлаштириш борасида кооперацияни мустаҳкамлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ЛУКОЙЛ” компанияси ҳамкорлигининг янги босқичи ва “янги йўли” белгилаб олинди ва “Йўл харитаси” тузилди.  

Унга кўра;

  • “ЛУКОЙЛ” компаниясининг ишлаб чиқариш ва қазиб олиш обеъктларини ўрганиш ва ушбу обеъктларда рақамли технологияларнинг қўлланиши билан танишиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзолари, Россиянинг Перм ўлкасига ташриф буюради.
  •  “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ЛУКОЙЛ” компанияси “Рақамли кон” концепцияси доирасида тажриба алмашишдан ташқари, ишлаб чиқариш давомида рақамли “ERP” тизимини қўллашда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди.
  •  Геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ЛУКОЙЛ” компанияси ҳамкорлигида қўшма корхона, “Илмий-ўқув марказ ташкил этилиши, Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида эса ҳамкорликда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. 

Таъкидлаш керакки, белгилаб олинган режаларни амалга оширилиши, икки томоннинг келишуви асосида назорат қилинади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1