1

Ўзбекистонда дастлабки рақамли банк ташкил этилади

ИҚТИСОДИЁТ 09.03.2020, 18:56
Теглар: Ўзбекистон, рақамли банк
Ўзбекистонда дастлабки рақамли банк ташкил этилади

Тез орада юртимизда илк бор рақамли банк ташкил этилади. Бу борада Марказий банк 9 мартда рақамли банк — «Анор банк» акциядорлик жамиятини ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Буни Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича рухсатнома 6 ой муддатга берилади. Бу вақт давомида банк фаолиятини йўлга қўйиш учун қонунчиликда белгиланган қатор талабларни бажариши ҳамда банк устав капитали шакллантирилиши керак.

Марказий банк илк бор «рақамли банк» тушунчасини 2018 йилда қонунчиликка киритган. 

Рақамли банк — инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофадан кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб-қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Марказий банкининг "Анор" тезкор тўловлар тизимининг ушбу рақамли банкка алоқаси йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1