1

Булунғурда дарахтда помидор етиштирилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 09.03.2020, 19:54
Теглар: Булунғур, помидор
Булунғурда дарахтда помидор етиштирилмоқда

Булунғур туманининг Гулзор маҳалласида яшовчи Шерали Холдоров ўз томорқасида дарахтда ўсувчи помидорларни етиштирмоқда. Бу ҳақда Халқ сўзи сайти хабар берди

Маълум бўлишича Ш.Холдоров 3 йил олдин 1 сотих майдонида иссиқхона ташкил этган. Ҳозир бу ерда помидорнинг ноёб навлари ҳосил олмоқда. Хўш, у бундай уруғларни қаердан олган? 
— Ҳарбий хизматни Шимолий флотда ўтаганман ва шундан буён ҳар йили хизматдош дўстлар билан кўришиб турамиз, — дейди Ш.Холдоров. — Иссиқхона қурганимни эшитган россиялик дўстим ҳар йили ноёб помидор уруғларини келтириб беради. Ҳозир мўъжазгина иссиқхонамда помидорнинг “Фантазия”, “Золотой купала”, “Иванда Мария”, “Чёрний гроз” каби турларини ҳамда “Банан”, “Киви” каби 450 хил навдаги кўчатларни парваришлаяпман. Бу уруғлардан қора ва бинафшаранг помидор онкологик касалликларда яхши фойда беради, юрак томирларини кенгайтиради, кўз нурини равшанлаштиради, буйрак фаолиятини яхшилайди. Ўтган йили эса Тошкентдаги устозим Япониянинг Сапата компаниясининг ҳали вилоятимизда янгилик бўлган “Адриатика F1” навини келтириб берди.

Бундан ташқари, кўп йиллик дарахт помидор ҳам ўстиряпман. Бу навли помидорнинг бир тупидан 7-8 ёшга етганда йилига 1,5 тонна ҳосил олиш мумкин. Шу навдан иссиқхонамда 4 туп бор.

"Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади" дейишади. Айримлар шароитимизга мослашган маҳаллий помидор навларидан юқори ҳосил ололмаётган бир пайтда, самарқандлик тадбиркор антиқа помидор навларини иқлимимизга бўйсундириб, мўл олаётгани таҳсинга сазовордир. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1