1

Тошкентда бир аёлга тегишли бўлган “Merсedes Benz” ва “BMW” машиналари нима сабабдан ёниб кетгани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 10.03.2020, 14:30
Тошкентда бир аёлга тегишли бўлган “Merсedes Benz” ва “BMW” машиналари нима сабабдан ёниб кетгани маълум бўлди

Аввалроқ, Тошкентда 8 март куни бир аёлнинг BMW X5 ва Mercedes GLC машиналари ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, ИИВ ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, ҳолат бўйича текшириш бошланганини маълум қилган эди. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ушбу иккита ёнаётган автомобиль акс этган видео ва суратлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди

Аниқланишича, 8 март куни тахминан соат 05.30 да Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида 36 ёшли Камила И.га тегишли «Mercedes-Benz GLS300» (давлат рақами 01 Y 549 HB) ва «BMW X5» (давлат рақами 01 F 701 XA) автомобилларига қасддан ўт қўйилгани аниқланди. Зарар миқдори тахминан 225 000 АҚШ долларини ташкил этди. Ҳозирги вақтда тергов олиб борилмоқда, ҳодиса тафсилотлари ўрганилиб, ўт қўйган кишининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда, жабрланувчи ва гувоҳлар сўроқ қилинмоқдалар.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173 моддаси иккинчи қисми “в” бандига (“Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш”) мувофиқ жиноий иш қўзғатилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби ҳолатларда қонунчилик томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазолар белгиланиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1