1

Деҳқонободнинг тоғли қишлоғида илк кутубхона иш бошлади

ЖАМИЯТ 10.03.2020, 18:49
Теглар: Деҳқонобод, кутубхона
Деҳқонободнинг тоғли қишлоғида илк кутубхона иш бошлади

Зойир Мирзаев раҳбарларга қишлоғи учун кутубхона қуриш талабини қўйганди. Биринчи кутубхона Деҳқонободнинг тоғли қишлоғида иш бошлади. 

Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича Деҳқонобод туманининг Қолувдор қишлоғида Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари Анвар Музапов ташаббуси билан 50 миллион сўм маблағ эвазига қишлоқ ёшлари учун кутубхона барпо этилди. Деҳқонободлик раҳбар кутубхона билан бирга 500 дона китоб ҳам совға қилган.  

“Ёшлар бу ғамхўрликка муносиб жавоб беришига ишонамиз ва биз уларни қўллаб-қувватлаймиз. Мактаб ўқувчилари учун футбол майдони, қишлоқ аҳли учун тиббиёт маркази қуриб берамиз. Аҳолини қийнаб келаётган ичимлик суви муаммосини ҳам ҳал этамиз”, — деди кутубхона очилишида иштирок этган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев.  

Қашқадарё ҳокими бугун Деҳқонободнинг Қолувдор, Ингичка қишлоқларида бўлиб  52 нафар ёшга 1 гектардан ер ҳам берди. Аҳоли муаммоларини тинглаб, Ингичка қишлоғи аҳолисини қийнаб келаётган йўл таъмири учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажаратишга ваъда берди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1