1

Коронавирус амалдаги инвестиция лойиҳаларига таъсир қилмайди

ИҚТИСОДИЁТ 10.03.2020, 18:55
Теглар: инвестиция, коронавирус
Коронавирус амалдаги инвестиция лойиҳаларига таъсир қилмайди

Янги турдаги коронавирус эпидемияси бутун дунё бўйлаб тез суръатларда тарқалиб бормоқда. Ҳалқаро нашрларнинг хабар беришича коронавирус сабаб жаҳон иқтисодиёти 2,7 триллион долларгача зарар кўриши мумкин.  

Юзага келган вазиятнинг вилоятдаги макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсирини минималлаштириш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов хорижий инвесторлар, лойиҳа ташаббускорлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари билан учрашди.  

Жамшид Абдусаламовнинг қайд этишича, халқаро товар ва молия бозорларида юзага келган вазиятнинг таъсири вилоят иқтисодиётига нейтрал деб баҳоланган.

Очиқ суҳбат давомида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда жалб этиладиган хорижий инвестицияларнинг республикага кириши, олиб келиниши режалаштирилган асбоб-ускуналарнинг ўз муддатида етказиб берилиши, имзоланган шартномаларга асосан маҳсулотлар экспортини амалга ошириш муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1