АсосийJinoyat

Муборакда янги келинчакни темир билан уриб ўлдирилгани муҳокама этилди

'Муборакда янги келинчакни темир билан уриб ўлдирилгани муҳокама этилди'ning rasmi

9 март куни Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник И.Турсунов ва бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Атаназаровлар ҳамда тумандаги  4 та сектор раҳбарлари иштирокида Муборак тумани, "Қарлиқ" қишлоғида содир этилган қотиллик жинояти муҳокамаси ўтказилди.  Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.

Маълум бўлишича, бундан бир йил олдин туманнинг "Қарлиқ" қишлоғида яшовчи Қ.Р. ва Р.Г.лар никоҳдан ўтиб турмуш қуришади. Тақдир тақозосими ёки бошқа сабаб улар ўртасида фарзанд бўлмайди. Бундан шубҳаланган эр шу йил 3 март куни хотинини темир бўлаги билан бошига уриб ўлдиради. 

Муҳокамада бу жиноятни юзага келтирган шарт-шароит ва омиллар атрофлича таҳлил этилди. Бунда маҳалла-кўй, ота-оналар, қўни-қўшниларнинг ёшларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, сабр билан турмуш зарбаларига дош бериш лозимлигини уқтиришмаганини ва оқибатда мазкур қотиллик жинояти юзага келганини таъкидлашди. 

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун маҳалла оқсоқоллари, фаоллар ва бошқа мутасадди идоралар масъулиятини ошириш чораларини кўриш лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди. 

 

    Бошқа янгиликлар