“Дилор, Дилор, Дил ва ор”. Илк бор бош ролларни ижро этган спорт усталари

ШОУ-БИЗНЕС 28.03.2015, 14:01
“Дилор, Дилор, Дил ва ор”. Илк бор бош ролларни ижро этган спорт усталари

Саҳналаштирувчи режиссёр: Шуҳрат Аббосов, Нозим Аббосов.

Бош ролларда: Аъзамжон Шокиров, Шаҳло Темирова, Акмал Назаров, Мунаввара Абдуллаева, Ҳабибулло Низомов, Отабек Маҳкамов ва бошқалар ижро этишган.

 

Кеча, 27 март  куни пойтахтимизнинг Алишер Навоий номли кинотеатрида режиссёр Шуҳрат Аббосов суратга олган “Дилор, Дилор, Дил ва ор”, (ишчи номи “Ер тафти”) фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Салкам ўн беш йилдан сўнг кинога қўл урган режиссёрнинг навбатдаги киноасарини томоша қилиш мақсадида зал  киноихлосмандлар билан тўлди.

Преьерага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, ҳамда ёзувчи ва сценарист Эркин Ҳушвақтов меҳмон сифатида ташриф буюрди.  Фильм намойиш этилишидан аввал режиссёр Шуҳрат Аббосов сўзга чиқиб, авввалига фильмида илк маротаба суратга тушган  — Ҳабибулло Низомов ва Аъзамжон Шокировларни  алоҳида таништириб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон Халқ артисти Хайрулла Саъдиев, Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова   ва бошқалар сўзга чиқиб, фильм моҳиятига қисман тўхталган ҳолда, бугунги озод ва мустақил юртимиз, унда эркин олаётган ҳар бир нафасимизга шукроналар айтишди.

Мухлислар киноижодкорларни гуллар билан табриклаб бўлгач, экранда фильм намойиш этилди.  Анчадан бери бундай жиддий фильм намойиш этилмагани учунми, воқеалар ривожи томошабин нигоҳини оҳанрабодек жалб этди. Тез орада фильм таҳлилига тўхталиб ўтамиз.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1