Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) ва 223-моддаси 2-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, 2018 йил 10 май кунидан буён қидирувда бўлган Қоракўл тумани Бандбоши қишлоғида рўйхатда турган фуқаро қўлга олинди. 1994 йилда туғилган Б. З. олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 2020 йил 12 март куни “БАА-Тошкент” йўналиши орқали И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига учиб келган вақтида Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ушланди. Ва ИИВ Транспортда хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига топширилди.






