АсосийJinoyat

"Бухоро шаҳар ҳоким ўринбосари" битта қўнғироқ билан ишни ҳал қилди

'"Бухоро шаҳар ҳоким ўринбосари" битта  қўнғироқ билан ишни ҳал қилди'ning rasmi

Бухоро шаҳрида яшовчи, 41 ёшлим Р.М исмли аёл февраль ойида Ш.Н исмли аёлнинг ишончига кириб, ишга жойлаштириш эвазига ундан 350 АҚШ доллари олган. 

 Сўнгра Бухоро шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбариятининг хизмат телефонига қўнғироқ қилиб, ўзини ҳоким ўринбосари деб таништирган. Шу йўл билан фуқаро Ш.Н номига Бухоро аёллар мурувват уйига ишга кириши ҳақида йўлланма беришни талаб қилиб, йўлланма олишга эришган. Кейин эса Бухоро аёллар мурувват уйи раҳбарига қўнғироқ қилиб, уни ишга олишини айтиб, фуқаро Ш.Н.ни ишга жойлаштирган.

Бухоро вилояти ИИБ ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Р.М.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

    Бошқа янгиликлар