АсосийDunyo

Непалда қўриқхонадан қочган каркидон бир аёлни ўлдирди ва 6 кишини жароҳатлади (видео)

Непал қўриқхонадан қочиб кетган каркидон 61 ёшли аёлни ўлдирди ва 6 кишини жароҳатлади, дея хабар беради korrespondent.net нашри.

Қўриқхонадан Непалнинг Макванпур шаҳригача 20 километр масофани босиб келган каркидонни автомобил ичидаги фуқаролар ўз автомобиллари ёрдамида, шунингдек қаттиқ овоз чиқарувчи жиҳозлар ёрдамида ҳайлашга урунишган, аммо бунинг уддасидан чиқа олишмаган. Дастлаб каркидон кичик бозорчага кириб одамларни ўзининг бақириғи билан қўрқита бошлаган, кейин эса касалхона ичига кирган.

Ҳукумат вакиллари каркидонни ўлдириш истаклари йўқлигини, уни мутахассислар ёрдамида ухлатиб, қўриқхонага қайтариш лозимлигини айтишмоқда. Маълумотларга кўра, мутахассисларнинг ўзлари бу ишни бажара олишмайди, шу сабабли ёрдамга ўргатилган филларни ҳам жалб қилиш керак бўлади. Улар каркидонни қўриқхонага киритишга ёрдам беришлари мумкин.  Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат Непалда 2013 йилда ҳам содир бўлган.

Непалдаги қўриқхонада жами 500 та каркидон мавжуд бўлиб, улар оммавий равишда браконьер (ўғринча овчи)лар томонидан қимматбаҳо шохлари учун қириб ташланиши оқибатида улар қўриқхонага жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар