АсосийJamiyat

“Ҳудудий электр тармоқлари”нинг масофавий хизмат турларидан фойдаланинг

'“Ҳудудий электр тармоқлари”нинг масофавий хизмат турларидан фойдаланинг'ning rasmi

Мамлакатимизда коронавирус тарқалишини ҳамда уни юқтириб олувчилар сонининг кўпайиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан кўрилаётган тегишли чора-тадбирларга мувофиқ, эҳтиёт чораси сифатида аҳолининг уйда қолиши ва зарур бўлмаган ҳолатларда одамлар кўп тўпланадиган жойларга чиқмаслиги мақсадга мувофиқлиги тавсия этилмоқда. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек хабарда, Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлик тилаган ҳолда, ўзининг бир қатор масофавий хизмат турлари ва истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловни амалга ошириш имкониятлари борлигини эслатиб ўтган.

Хусусан, Жамиятнинг расмий веб-сайти www.het.uz орқали зарур маълумотларни олишлари мумкин. Буларга электр энергияси истеъмолчиларининг ўз шахсий ҳисоб рақамлари орқали истеъмол қилинган электр энергияси миқдори, қолдиқ тўғрисида ва бошқа маълумотларни берувчи “Электроҳисоб” дастурини мисол қилиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, истеъмолчиларнинг фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш тизими яратилган. Шу муносабат билан фуқароларимиздан электр тармоқлари ва банк кассаларига ташриф буюрмасдан тўловларни амалга оширишларини сўраймиз. Электр энергияси билан боғлиқ муаммо, камчилик ва таклифлар билан бошқарув раисининг “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot https://t.me/hetmuloqot каналига мурожаат қилишлари мумкин. Бугунги кунда республика бўйлаб жамиятнинг 1154 қисқа рақамли Call- маркази туну кун ишламоқда. Юридик шахслар  www.het.uz сайтида шахсий кабинет орқали ҳисоб рақамларини киритиб, ўз шахсий ҳисоб рақамлари ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олишлари ҳамда фойдаланилган электр энергияси учун маълумотларни ҳисобот шаклида юборишлари мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар