АсосийЖамият

Ўзбекистонда наркотикларга қарши кураш сунъий интеллект ёрдамида кучайтирилади

Наркотиклар зарари ҳақида кеча-ю кундуз маълумот бериладиган салл-марказ очилади.

'Ўзбекистонда наркотикларга қарши кураш сунъий интеллект ёрдамида кучайтирилади'ning rasmi

Ўзбекистонда наркотиклар ва психотроп моддалар айланмасига қарши курашни кучайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов 8 июль, сешанба куни Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш якунлари бўйича "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бунга қарши курашилаётган, зарарли воситалар ва лабораториялар йўқ қилинаётган бўлса-да, муаммо тўла бартараф бўлмаган. Шу боис видеокузатув камералари ва сунъий интеллектни қўллаб, гиёҳвандлик моддалари тарқалишини аниқлаш, манбасини таг-томири билан йўқ қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди", — дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

ИИВ раҳбари қайд этишича, наркотиклар ва психотроп моддалар айланмаси бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ошган. "2024 йилда 2138 кг психотроп ва наркотик воситалар мусодара қилинган бўлса, 2025 йилнинг илк олти ойидаёқ бу кўрсаткич 1890 килограммдан ошди", — деди у.

Унинг сўзларига кўра, президент топшириғига мувофиқ "фуқароларимизни ҳаётдан олиб кетаётган бу офатнинг олдини олишга қаратилган" ишлар кучайтирилади. "ИИВ томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан биргаликда доимий равишда „Хавфсиз ва соғлом мамлакат“ тадбирлари ўтказиб борилади", — дея маълум қилди вазир.

    Бошқа янгиликлар