Politico нашрининг ёзишича, Европа Иттифоқи миграцион сиёсатни қатъийлаштириш ва ташқи молиявий ёрдамни босим воситаси сифатида ишлатиш йўлини танламоқда.
Бу таклиф 2028–2035 йилларни қамраб оладиган янги бюджет лойиҳасида кўзда тутилган бўлиб, июль ўрталарида Еврокомиссия томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.
Ушбу ёндашув, нашрга кўра, АҚШ ва Буюк Британиянинг узоқ йиллардан бери амалда бўлган сиёсий стратегиясига яқинлашади.
Politico маълумотларига кўра, ЕК раҳбари Урсула фон дер Ляенга бу борада ўзининг ўнг марказчиси Европа халқ партияси томонидан ҳам босим кучаймоқда.
Таҳлилчилар бу ташаббусни Европада ўнг қанот партияларининг кучайиб бораётган таъсири билан боғлашмоқда.