АсосийДУНË

Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди

Тожикистонда 13 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси истиқомат қилаётгани айтилмоқда.

'Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди'ning rasmi

Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди. Бу ҳақда Khaama Press нашри хабар берди. 

Нашр манбаларига кўра, Тожикистон ҳукумати афғонистонлик қочқинларни, жумладан, яшаш рухсатномасига эга бўлган ва иммиграция бўйича аризаларининг кўриб чиқилишини кутаётганларни қўлга олиш ва депортация қилиш кампаниясини бошлади

"Сўнгги ҳафталарда Тожикистон хавфсизлик кучлари ҳар куни ўнлаб афғонистонликларни, асосан эркакларни ҳибсга олмоқда. Улар иш жойларидан олиб кетилмоқда, оила аъзолари эса бу ҳақда хабарсиз қолмоқда", дея хабар бермоқда Khaama Press.

Маълумотларга кўра, Тожикистонда 13 мингдан Афғонистон фуқароси истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти “Толибон” ҳаракати 2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятга келгач, мамлакатдан қочган собиқ амалдорлар ва ҳарбийлардир.

"Тожикистоннинг афғонистонликларни оммавий равишда чиқариб юбориш ҳаракати минтақавий тенденсиянинг бир қисми бўлиб, Эрон ва Покистон ҳукуматлари ҳам худди шундай чораларни кўрмоқда", дейилади Khaama Press хабарида. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жарроҳ беморнинг талоғи ўрнига жигарини олиб ташлади'ning rasmi

    ДУНË Бугун 10:56

    Жарроҳ беморнинг талоғи ўрнига жигарини олиб ташлади

    Айни вақтда жарроҳга нисбатан суд жараёнлари давом этмоқда.

    'Ўпка саратонини олдини олишнинг янги йўли топилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 10:36

    Ўпка саратонини олдини олишнинг янги йўли топилди

    Ушбу биомаркерлар касаллик пайдо бўлишидан 5 йилгача олдин хавфни кўрсатиб бериши мумкин.

    'Си Цзиньпин етти йилдан сўнг илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюради'ning rasmi

    ДУНË Бугун 05:55

    Си Цзиньпин етти йилдан сўнг илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюради

    Қайд этилишича, бу ташриф Си Цзиньпиннинг 2019 йилдан буён Пхенянга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади.

    'АҚШ Вакиллар палатаси Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади'ning rasmi

    ДУНË Бугун 05:44

    АҚШ Вакиллар палатаси Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади

    Қонун лойиҳаси кучга кириши учун уни Конгресснинг юқори палатаси — Сенат ҳам маъқуллаши лозим.

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË 04.06.2026 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.