АсосийDunyo

Германиянинг “Die Welt” газетасида “Ўзбекистонга хуш келибсиз” номли мақола чоп этилди

'Германиянинг “Die Welt” газетасида “Ўзбекистонга хуш келибсиз” номли мақола чоп этилди'ning rasmi

Германиянинг “Die Welt” (Вельт) газетаси “Ўзбекистонга хуш келибсиз” номли мақола билан бўлишди, деб ёзмоқда Ўзбектуризм. Сизга ушбу мақоланинг таржимасини тақдим этамиз.

 “Ўзбекистон қадимий тарих ва бой маданий меросга эга бўлган Марказий Осиёдаги энг гўзал давлатлардан биридир. Ушбу мамлакат ҳудуди баланд тоғли водийлар ва жазирама чўллар, қадимий архитектура ёдгорликларига тўла кўп маданиятли археологик ва тарихий мажмуаларни, шунингдек, замонавий шаҳарларни ажойиб тарзда ўзида мужассамлаштирган. Ушбу мамлакатда саёҳат қилиш туристларга нафақат Ўрта Осиё халқлари тарихига бағишланган экскурсия ва ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган тарихий обидалари билан танишишни, балки Буюк Ипак йўлининг қадимий йўналишлари бўйлаб қизиқарли саёҳатни ваъда қилади. 

Фаол туризм Ўзбекистоннинг ноёб табиий-иқлим шароити тўлақонли дам олиш ва сайёҳлик учун ажойиб имконият беради. Мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди ўзининг табиий имкониятлари билан мақтана олади: Помир ва Тян-Шан баланд тоғ тизмалари, шаффоф тоза кўллар, шовқин дарёлар ва шифобахш булоқлар. Мамлакатда туризмнинг машҳур турлари жадал ривожланмоқда - экстремал, зиёрат, этник, қишлоқ ва бошқалар. Борган сари янги маршрутлар ва туристик хизмат кўрсатиш марказлари яратилмоқда. Экотуризм сайёҳлик соҳасидаги энг машҳур йўналишлардан бири бўлиб, Ўзбекистон туризмнинг бу турини ривожлантиришга улкан салоҳиятга эга дунёнинг камдан-кам давлатларидан биридир. Мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари - бу хилма-хил табиат, экзотик ҳайвонлар, ўсимлик дунёсининг бойлиги ва ажойиб контрастли гўзал тоғ ландшафти. Ўзбекистонда экотурларни ўтказиш учун миллий боғлар ва қўриқхоналар каби жойлар жуда кўп. 

Маданият ва анъаналар Бир неча минг йилликлар давомида цивилизатсиялар чорраҳасида шаклланган Ўзбекистоннинг ўзига хос маданияти, турли даврларда замонавий Ўзбекистон ҳудудида яшаб ўтган халқларнинг анъаналари ва урф-одатларини ўзида мужассам этган. Бунга қадимги форслар, юнонлар, кўчманчи туркий қабилалар, араблар, хитойликлар ва руслар ўз ҳиссаларини қўшишган. Кўп миллатли Ўзбекистон анъаналари мусиқа, рақс, рассомчилик, амалий санъат, тил, ошхона ва кийим-кечакларда ўз аксини топган. Ўзбек маданияти Марказий Осиё маданиятлари асосидан иборат бўлсада, Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасида ўзига хослиги мавжуд, улар миллий либосларда ва маҳаллий шеваларда аниқ намоён бўлади. Ушбу бойлик билан танишиш учун бутун мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш керак, аммо Ўзбекистоннинг бутун маданият палитрасини бир жойда кўришни истаганлар, республиканинг барча ҳудудларидан ижодий гуруҳларни мужассам этувчи Ўзбекистоннинг ўзига ҳос этник фестивалларига ташриф буюришлари мумкин. 

Айнан шу ерда сиз ўзбек рақслари, мусиқа, санъат,  ҳунармандчилигининг турфа ранглари боқаларни кўришингиз мумкин. Миллий таомлари Ўзбек ошхонаси, эҳтимол Шарқдаги энг бой ва ранг-барангларидан биридир! Баъзи бир ўзбек таомлари рецептлари кўп асрлик тарихга эга. Буюк Ипак йўлининг карвон йўллари чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон, асрлар давомида турли мамлакатларнинг энг қизиқарли ва ғайриоддий таомлари рецептларини ўзлаштирган. Ўзбекистонда “меҳмонлар уй эгалари томонидан тайёрланган паловни татиб кўргандан кейингина уйдан чиқиб кетишлари мумкин” деган гап бор. Палов - бу ҳар бир Ўзбекистон аҳолиси пиширишни билиши керак бўлган анъанавий таом. Ушбу мазали таом жуда оддий масаллиқлардан тайёрланади: гуруч, гўшт, зираворлар, сабзи ва пиёз. Палов ҳар кунги таом сифатида ҳам, байрам кунларида, масалан, тўй ёки дафн маросими ёки муҳтожларга ёрдам сифатида тарқатиш учун ҳам тайёрланиши мумкин. 

Паловнинг тарихи қадимги даврларга бориб тақалади, унинг пайдо бўлиши ҳақида қадимги афсоналар мавжуд. Палов тайёрлаш маданияти ва анъанаси 2016 йилда инсониятнинг номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилган”. 

Маълумот учун: “Аксель Шпрингер-ферлаг” нашриётига тегишли “Die Welt” – Германиянинг нуфузли ҳар кунлик газетаси бўлиб, Германиянинг бизнес элитаси орасида машҳурдир. Газетада кўплаб таҳлилий материаллар чоп этилади. Биринчи нашр 1946 йил 2 апрелда Гамбург шаҳрида чиқарилган. 

Бошқа янгиликлар