Жорий йилнинг 11 декабр куни соат 21:00 да Пастдарғом тумани Гўзалкент қўрғони Гўзалкент маҳалласида жойлашган Автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шаҳабчасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар берилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ФВБ хабар қилмоқда.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 21:27 да етиб бориб, соат 21:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Шахобчада суюлтирилган газ ёқилғисини(пропан) тўкиб олиш жараёнида технологик жараёнларни бузилиши натижасида винтелда газнинг локал ёниш содир бўлган.
Ёниш натижасида бино-иншоатларга ва техника воситаларига зарар этмаган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.