АсосийЖамият

Тошкентда содир бўлган аянчли ЙТҲда 18 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Тошкентда содир бўлган аянчли ЙТҲда 18 ёшли ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

Кеча, 11 декабр куни соат 20:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Кўкча дарвоза  кўчаси Сузук ота маҳалла аркаси қаршисида ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Р.К. бошқарувидаги BYD русумло транспорт воситаси ва 2006 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Equniox русумли  транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

ЙТҲ натижасида Equniox русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси шифохонада вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар