Европа Иттифоқи давлатларининг Брюсселдаги доимий вакиллари Украинага нисбатан тажовузкорлиги учун Россияга қарши янги 15-санкциялар пакетини маъқуллади.
Маълум қилинишича, санкция чораларнинг янги пакети танкерларнинг “соя флоти”га қарши курашишга қаратилган бўлиб, унинг ёрдамида Москва G7 мамлакатлари ва уларнинг ҳамкорлари томонидан белгиланган нефть нархи чегарасини четлаб ўтмоқда.
Маълумотларга кўра, Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганининг уч йиллигига янада каттароқ 16-санкциялар пакети ҳам тайёрланиш жараёнида.