my5
all

Канн кинофестивали қолдирилди

МАДАНИЯТ 21.03.2020, 10:35
799
Канн кинофестивали қолдирилди

Канн кинофестивали ташкилотчилари май ойи ўрталарида ўтиши керак бўлган маросимни бошқа санага қолдирди. Бунга дунёда кенг тарқалган коронавирус падемияси сабаб бўлди. Бу ҳақда 19 март куни ташкилотчилар расмий баёнотида маълум қилинган.

Тақдирлаш маросими жорий йилнинг 12-23 май кунлари ўтказилиши лозим эди. 

Тахминларга кўра, фестиваль июнь ойининг охирига қолдирилган. Янги саналар бўйича якуний қарор кейинроқ, Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Канн шаҳар мэрияси билан маслаҳатлашувдан сўнг қабул қилинади.

“Канн кинофестивалини жадвал бўйича – 12 майдан 23 майгача ўтказиш имконияти бўлмайди. Ҳозирда бир нечта вариант ўрганилмоқда. Энг мақбули – бу июнь охири ёки июлнинг бошида ўтказиш", деб маълум қилган ташкилотчилар.

Халқаро Канн кинофестивали - ҳар йили май ойининг охирида Канн курорт шаҳрида, 1946 йилдан буён ўтказиб келинади. Илк бор 1946 йилнинг 20 сентябридан 5 октябригача бўлиб ўтган. Фестиваль 1951 йилдан сўнг замонавий миқёсга эга бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° пасмурно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49