Қирғизистон ҳукумати республикадан айрим товарларнинг олиб чиқиб кетилишига вақтинча тақиқ ўрнатди. Улар орасидан ун ва мараконлар, шунингдек, дезинфекция маҳсулотлари ўрин олган. Тегишли қарор бош вазир Муҳаммадкалий Абилгазиев томонидан имзоланди.
Олиб чиқиб кетилишига тақиқ ўрнатилган маҳсулотлар рўйхатидан буғдой, ун, ўсимлик ёғи, шакар, тухум, гуруч, макарон маҳсулотлари, дезинфекция қилувчи ва антибактериал воситалар, салфеткалар, шунингдек, комбикорм ва буғдой кепаги ўрин олган.
Иқтисодиёт вазирлигига жорий этилган тақиқ ҳақида Евросиё иқтисодий комиссиясини огоҳлантириш вазифаси топширилган. Бу каби қарор ички бозорни барқарорлаштириш учун қабул қилинган. Ҳукумат маҳсулотлар тақчиллиги юзага келмаслигини ваъда қилаётган бўлса-да, Бишкек дўконларида март ойининг ўрталаридан бошлаб ун, шакар, макарон ва ўсимлик ёғига бўлган талаб ортган.
Қирғизистонда тиббиёт ниқобларини олиб чиқиб кетиш январь ойидаёқ тақиқланган. Мамлакатда 16 мартдан бошлаб барча мактаблар ва олий таълим муассасалари 3 ҳафтага карантинга ёпилган. Шунингдек, мамлакат ҳукумати коронавирус қайд этилган давлатларга борган хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаб қўйган. Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда 6 кишида коронавирус ааниқланган.