АсосийЖамият

Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори билан ушланди

Қирғизистондан олиб келинган дориларни прокурор ёрдамчисига сотган шахс ҳам қўлга олинган.

'Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори билан ушланди'ning rasmi

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар қилмоқда ДХХ матбуот хизмати. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди. 

Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Таъкидлаш лозимки, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 3 қаватли уй портлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:52

    Самарқандда 3 қаватли уй портлади

    Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.

    'Шавкат Мирзиёев Москвада бир қатор давлатлар раҳбарлари билан норасмий учрашув ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:54

    Шавкат Мирзиёев Москвада бир қатор давлатлар раҳбарлари билан норасмий учрашув ўтказди

    Учрашувлар Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш доирасида ўтказилган.

    'Жиззахда палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:12

    'Тошкентдан Лахорга учадиган рейслар бекор қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:05

    Тошкентдан Лахорга учадиган рейслар бекор қилинди

    Йўловчилар чипта нархини қайтариб олиш ёки жаримасиз тарзда бошқа саналарга қайта брон қилиш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги таъкидланди.

    'Жиззахда ИИО ходимлари фуқарони калтаклагани айтилган хабарларга изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:58

    Жиззахда ИИО ходимлари фуқарони калтаклагани айтилган хабарларга изоҳ берилди

    Фуқаро овқатланиш шохобчасида овқат ҳақини тўламагани сабаб жанжал бўлган.

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.