АсосийЖамият

Ўзгидромет тезкор ахборот билан чиқди

Ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши туфайли икки вилоятда қор кўчиш хавфи кутилмоқда

'Ўзгидромет тезкор ахборот билан чиқди'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, 2025 йил 8-12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

"Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар