my5
all

Чиқиндилар орасидан тиббий ниқобларни йиғаётган фуқаронинг шахси аниқланди (видео)

ЖАМИЯТ 25.03.2020, 12:18
3401
Чиқиндилар орасидан тиббий ниқобларни йиғаётган фуқаронинг шахси аниқланди (видео)

Ижтимоий тармоқларда чиқиндилар йиғиш жойида бир фуқаронинг "тиббий ниқоблар" тўплаётгани, булар яна ишлатишга чиқариб юборилиши мумкинлиги ҳақидаги изоҳлар билан тарқалган маълумотга илова қилинган видеодаги фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш ва тегишли чоралар кўриш мақсадида суратда кўрсатилган манзил ва шахс ҳақидаги маълумотга эга бўлсангиз Ички ишлар вазирлигига ҳабар бериш сўралган эди. 

ИИВнинг суриштирув ишлари натижасида ўша фуқаро ким эканлигига аниқлик киртилди. Аниқланишича, мазкур ҳолат 8 март санасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган. Шахсига аниқлик киритилганда, унинг рухий носоғлом эканлиги маълум бўлди. Ва унинг оила аъзолари билан тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Маҳалла фуқароларининг вазият ҳақидаги фикрларини қуйидаги видео орқали тинглашингиз мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси