Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 56 нафарга етди, дея хабар қилди ССВ.
Ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган бир нафар фуқарода аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб мамлакатимизда ушбу вирусни юқтириб олганлар сони 55 нафар эканлиги хабар қилинган эди. Шунингдек, ССВнинг маълум қилишича, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар орасида юртимизнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқаролар бор.