Жорий йилнинг 25 март куни Денов туманида автотранпорт ҳодисаси содир бўлган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича ушбу бахтсиз ҳодиса “Шамолли” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1493 километрида юз берган. Денов туманининг “Янгиқишлоқ” маҳалласида яшовчи Ж.Х. “Hyundai” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган.
Натижада, ҳайдовчи Ж.Х. тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
ЙҲХББ ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликни, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликни сўраб огоҳлантради.