АсосийDunyo

Ҳиндистон ҳукумати минглаб темирйўл вагонларидан карантин марказлари бунёд этмоқчи

'Ҳиндистон ҳукумати минглаб темирйўл вагонларидан карантин марказлари бунёд этмоқчи'ning rasmi

Ҳиндистонда кутилмаганда эълон қилинган қатъий карантин тартиби юз минглаб меҳнат мигрантларини саросимага солиб қўйди. Мумбай, Деҳли каби йирик шаҳарларга пул топиш илинжида келган ҳиндистонликлар ишсиз қолди.  Уларнинг кўпчилиги оилалари билан ўз қишлоқларига кета олмай сарсон бўлмоқда. Карантин шароитида барча транспортлар тўхтатиб қўйилган. Бу ҳақда rg.ru хабар бермоқда.

Кўчаларда минглаган инсонлар кўч-кўронини олиб пиёда йўлга чиққан. Полиция қандай бўлмасин гавжум шаҳарлардан уларни тезроқ ҳайдамоқчи бўляпти.

1,3 миллиард аҳолиси бўлган мамалкатда коронавирус инфекцияси тарқалмоқда. бундай тирбанд кўчаларда эпидемияни назорат қилиб бўлмаяпти. Изоляция пункти сифатида Ҳиндистон ҳукумати 20 мингта темирйўл вагонини COVID-19 вирусига қарши курашиш учун карантин марказига айлантиришни кўзда тутмоқда.
 

Бошқа янгиликлар