АсосийShou-biznes

18-19 апрель кунлари “Samarqand Darvoza” савдо-кўнгилочар марказида ҳунармандлар ярмаркаси бўлиб ўтади

Шу йилнинг 18-19 апрель кунлари “Samarqand Darvoza” савдо-кўнгилочар марказида ҳунармандлар ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган ҳунармандлар ўз ишлари билан иштирок этишади. Бу ерда Марғилон адраслари ва шойилари, бухоролик дизайнерларнинг қўлда тикилган пиджаклари ва аксессуарлари, Хоразм гиламлари, юнгдан ишланган шуба ва пальтолар, Шахрихон пичоқлари ва нақшлари, безаклар, сумкалар, пойабзал ва Ўзбекистон миллий анъаналарига хос тарзда қўлда ясалган бошқа кўплаб буюмларни кўриш мумкин бўлади.

Ярмарка доирасида марказий саҳнада болалар жамоалари иштирокида концерт, маҳаллий дизайнерларнинг либослар ва аксессуарлар намойишлари ўтказилади. 

    Бошқа янгиликлар