АсосийShou-biznes

Виржиния касалхоналарининг бирида вафот этаётган бемор қачонлардир МРБнинг буйруғи билан Мэрилин Монрони ўлдирганини тан олди

Виржиниядаги касалхоналарнинг бирида даволанаётган бемор ўлими олдидан бундан бир неча йиллар аввал Марказий разведка бошқармасининг буйруғи билан машхур актриса Мэрилин Монрони ўлдирганини тан олди, деб ёзади spletnik.ru нашри.

78 ёшли Норман Хожес исмли бу шахснинг сўзларига кўра, у хукуматга “хуш” келмаган машхур инсонларни “йўқотувчи” бешликнинг бири бўлган.

Шунинг билан бирга Хожес у ва унинг “ҳамкасб”лари томонидан Мэрилин Монродан ташқари яна 30 дан ортиқ жамоат арбоблари, журналистлар, сиёсатчилар, актёр ва актрисалар ўлдирилган. Энг ғаройиби шундаки, Хожес ўлдирилган ҳар бир машхур инсон ўз жонига қасд қилгани белгилари билан ўлдирилганини айтган.

Хожес Мэрилин Монро  Фидель Кастро билан алоқалари учун ўлдирилганини ҳам алоҳида айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Мэрилин Монронинг жасади 1962 йилнинг 4 чидан 5 августга ўтар кечаси ўз уйида қўлида телефон гўшагини ушлаган ҳолда топилган.

Унинг каравоти олдида уйқу дорининг бўш идиши ва ёнидаги столда ушбу дорининг 14 та хапдориси топилган. Актриса ҳеч қандай хат қолдирмаган.

Ўшанда расман унинг уйқу дориларни ҳаддан зиёд қабул қилиш натижасида вафот этгани эълон қилинганди. 

    Бошқа янгиликлар