Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича 2020 йил 3 апрель соат 09.30 ҳолатига кўра дунёдаги вазиятни маълум қилди.
3 апрел соат 09.30 ҳолатига кўра, дунёнинг 204 давлатида жами 1 015 877 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 212 992 нафари соғайган, 53 217 нафари вафот этган, 37 654 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.
Охирги бир сутка давомида (02.04.2020) 79 747та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, 5 974 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.
Касаллик энг кўп қайд этилган давлатлар
🇺🇸АҚШ:
Касалланганлар – 244 877 (+29 874)
Соғайиб кетганлар – 10 403
Вафот этганлар – 6 070 (+968)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 421
🇮🇹Италия:
Касалланганлар – 115 242 (+4 668)
Соғайиб кетганлар – 18 278
Вафот этганлар – 13 915 (+760)
Оғир аҳволдаги беморлар – 4 053
🇪🇸Испания:
Касалланганлар – 112 065 (+7 947)
Соғайиб кетганлар – 26 743
Вафот этганлар – 10 348 (+961)
Оғир аҳволдаги беморлар – 6 092
🇩🇪Германия:
Касалланганлар – 84 794 (+6 813)
Соғайиб кетганлар – 22 440
Вафот этганлар – 1 107 (+176)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 936
🇨🇳Хитой:
Касалланганлар – 81 589 (+35)
Соғайиб кетганлар – 76 408
Вафот этганлар – 3 318 (+6)
Оғир аҳволдаги беморлар – 429
Қўшни республикаларда:
🇰🇿Қозоғистон:
Касалланганлар – 435 (+55)
Соғайиб кетганлар – 27
Вафот этганлар – 3
Оғир аҳволдаги беморлар – 6
🇦🇫Афғонистон:
Касалланганлар – 273 (+36)
Соғайиб кетганлар – 10
Вафот этганлар – 6 (+2)
🇰🇬Қирғизистон:
Касалланганлар – 116 (+5)
Соғайиб кетганлар – 5
Оғир аҳволдаги беморлар – 5
Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 205 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.
28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.
Бугунги кунгача эса 25 нафар бемор бутунлай тузалган, бироқ фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.