АсосийShou-biznes

Юртдошимиз Сардор Милано "Главная сцена" лойиҳасининг ғолиби бўлди (видео)

Россиянинг “Россия 1” телеканалида “Главная сцена” мусиқий танловида юртдошимиз, Тошкентлик Сардор Миланонинг қатнашаётгани ва шу 10 апрель куни у финал босқичига чиққани хақида хабар берган эдик

17 апрель куни лойиҳанинг суперфинал босқичи якунланди ва Сардор унда ғолибликни қўлга киритди. Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу босқичда 5 та иштирокчи Сардор Милано, Арсен Мукенди, Александр Иванов, Ксения Дежнева, “Моя Мишель” гуруҳи қатнашди. Уларнинг тақдирини телетомошабинлар интерактив овоз бериш йўли билан аниқлаб беришди. Овоз бериш натижаларига кўра, ўзбекистонлик Сардор Милано Константин Меладзе жамоасидан лойиҳа ғолибига айланди. У томошабинларнинг 36,38 фоиз овозига эга бўлди.

Қолган иштирокчилар ҳам “қуруқ” қолишмади. Александр Иванов продюсерлар талқини бўйича биринчи ўринга сазовор бўлган бўлса, Арсен Мукенди интернет-аудитория талқини бўйича ғолиб бўлди. Ксения Дежневога эса Маданият вазирлигининг махсус совғаси тақдим этилди.

Маълумот учун, 23 ёшли юртдошимизнинг овоз диапазони 3,5 октавага тенг. Одатда опера ва эстрада хонандаларининг овоз диапазони 2 октавага тенг бўлади. Сардор айни вақтда Москва шаҳрида таҳсил олади ва яшайди.

    Бошқа янгиликлар