АсосийJamiyat

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортди

'Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортди'ning rasmi

2020 йил 7 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 472 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди ССВ.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 457 нафарни ташкил этган эди.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган, 22 нафар беморда пневмония клиник белгилари бор, фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

 

Бошқа янгиликлар