1

Наманганда 2 ойлик чақалоқ коронавирус инфекциясига чалинди

ЖАМИЯТ 08.04.2020, 09:02
Теглар: коронавирус, #ваҳимасизкарантин
Наманганда 2 ойлик чақалоқ коронавирус инфекциясига чалинди

 

Наманганда коронавирус инфекциясига чалинганлар орасида 2 ойлик чақалоқ ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё» ёзди.

Маълум бўлишича, Туркия орқали Умра сафарига бориб келган аёл ва унинг турмуш ўртоғи Наманганга қайтгач, уйга меҳмон чақириб, эҳсон қилади. Ҳозир ана шу оилавий тадбир қатнашчиларидан 23 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига даволаниш учун ётқизилган. Улардан бир нафари — аёлнинг 72 ёшли онаси вафот этди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига кўра, касалликка чалинганлар орасида 2 ойлик чақалоқ — аёлнинг набираси ҳам бор. Чақалоқнинг онаси топширган таҳлил натижалари инфекция йўқлигини кўрсатган.

Шу тадбирда иштирок этган қўшнининг икки нафар фарзанди ҳам вирус юқтириб олади. Улар 19 март куни Наманган шаҳридаги тантаналар мажмуаларидан бирида ўтказилган тўйда куёвжўра сифатида қатнашади. Оқибатда тўй эгалари ва тўйга келган меҳмонлардан 13 нафарига вирус юқишига сабабчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 520 нафарни ташкил этмоқда.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган

Маълумот учун: Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.
 

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1