1

Мудофаа ишлари бошқармаси мутахассиси пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 10.04.2020, 14:44
Мудофаа ишлари бошқармаси мутахассиси пора билан қўлга тушди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшайдиган Г.Т олдиндан таниш бўлган вилоят мудофаа ишлари бошқармаси чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлими мутахассисидан яқин бир танишини муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш тартиби тўғрисида маслаҳат беришни сўрайди.

Мамлакатимизда карантин эълон қилиниб, муддатли ҳарбий хизматга чақирув вақтинча тўхтатилган бўлса-да, бошқарма мутахассиси Ж.Қ ундан яқин танишини муддатли ҳарбий хизматга жўнатишга ёрдам беришини айтиб, эвазига 100 доллар пул талаб қилади. Шундай қилиб, “уддабурон” мутахассис Г.Тдан ана шу маблағни олаётганида ички ишлар органлари ходимлари қўлига тушиб қолади.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1