АсосийDunyo

60 соат вайроналар остида қолган непаллик тирик қолди

Катмандунинг йигирма ёшлик фуқароси вайроналар остидан 60 соат ўтгач қутқариб олинди.

Непал, Хитой ва Туркия қутқарувчилар гуруҳи уни етти қавватли бино вайроналари остидан қутқариб олишди. Жабрланган шахс касалхонага ёткизилди, дея хабар беради ТАСС.

Аввалроқ Непал пойтахтида вайроналар остида 30 соат қолиб кетган Сунита Ситаула исмли аёл қутқариб олинган эди. У жабр кўрмаган, айни дамда оиласи билан вақтинчалик бошпанага жойлаштирилган. Унинг турмуш ўртоғи ва икки нафар ўғли зилзила вақтида уйдан қочиб чиқишга улгуришган.

Айни дамда Непалда вайронакор зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш минг кишини ташкил қилмоқда, 10 мингдан ортиқ аҳоли жабрланган.

    Бошқа янгиликлар