1

Аср ўғрилиги: “Олмослар қиролининг” янги ҳужуми

ДУНЁ 02.05.2015, 14:44
Аср ўғрилиги: “Олмослар қиролининг” янги ҳужуми

Ўтган дам олиш кунлари ўғрилар заргарлик буюмлари дўконига киришди ва 300 га яқин сандиқчаларни қоқлаб кетишди. Уларнинг энг катта ўлжаси 500 минг фунт-стерлинг қийматидаги мовий олмос бўлди. Хэтон-гарденжда бундай оламшумул ўғирликнинг содир этилиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Бу ердаги қимматбаҳо тақинчоқлар ўта эҳтиёткорлик билан қўриқланар, ҳамма сандиқлар ер остида жойлаштирилган эди. Бу ерга кириш йўли битта бўлиб, у ҳам ўта мустаҳкам муҳофаза этиларди.

Мижозлар сейф сандиқчаларини фақат бегим кунлари оча олишар, дам олиш кунлари депозитарий бутунлай ёпиларди. Бироқ, Пасха кунлари арафасида бу омборхона ари уясидек ғувиллаб қолди. Профессионал ўғрилар ана шундай кунларни бежиз кўз остига олишмаганди. “Профессор Моритарти” лақабли кимса бошчилигидаги бу тўда ўғирлик режасини ўта пухта тузиб чиққанди.

Уларнинг изидан чопиш полиция учун осон бўлмаслиги аниқ. Айни пайтда бу ишга Скотленд-Ярднинг энг моҳир изқуварлари жалб қилинган.

У из қолдирмайди

Ўғирлик ташкилотчиси Лондон махфий ўғриларининг раҳбари бўлиб. Уни олмослар қироли деб аташади. У 2007 йилда “Графф”заргарлик дўконига ўғирликка тушаётган тасодифан кузатув камераларга тушиб қолганди. У бу дўкондан ўз шериклари билан биргаликда 13 млн фунт-стерлинг миқдоридаги қимматбаҳо тақинчоқларни ўғирлаб кетишган. Сифатсиз тасвирларда унинг шляпа соясидаги акси  аранг кўринган. У тахминан 40 ёшларда. Аммо, унинг ҳақиқий исмини ҳеч ким билмайди. Агар бу ўғирликка Олмослар қироли ҳам аралашилб қолга бўлса, у бир ўзи бўлмаган, унга шериклари ёрдам берган. Видеоқурилмада яхшилаб ниқобланган олти кишининг акси муҳрланган. Изқуварлар тасвирдаги одамларнинг кийимлари ва пойафзалидан уларнинг кимлигини билишмоқчи.

Арзоннинг ортилан қувмаганида...

Деворни тешиб киришда ўғриларга 35 килограм ҳажмдаги “Хилти” пармаси ёрдам берган. Ундан кабеллар ва ҳаво алмаштириш тизимларини бирлаштиришжда фойдаланилган. Маҳсулотнинг товар белгилари ҳақидаги маълумотлар ўчириб ташланган. Гангстерларга асосий иш ҳам қийинчилик туғдирмади. Депозитарий қўриқлаш тизимини ҳам бир пасда фалажлашди. Банк раҳбари пулни тежаш мақсадида арзон сигнализация тизимини ўрнатган экан.

Талончилик пасха байрами киришидан бир неча дақиқа олдин бошланган. Сейфлар жойлашган ертўлага  ўғрилар лифт шахтаси орқали киришган. Улар ишни битириб бўлгач, эрталаб соат саккизга чқин бинони тарк этишган. Ўлжа ўғиралрга кам кўринганми, ўша куни кечаси жиноий гуруҳнинг яна уч аъзоси воқеа жойига келишган. Кузатув камералари хотирасига ўғриларнинг бутун ўлжани ғилдиракли ахлат қутисига тўлдириб, тортиб кетгани акс этган.

Ўғрини қароқчи урди

Полиция маълумотларига кўра, ўғрилар 72 сейфни шип-шийдам қилишган. Ўғирланган молларнинг нархи турли тахминларга кўра 60 миллиондан 200 миллионгача фунт-стерлингни ташкил этади. Айрим омонатчилар ўз омонатларининг ҳақиқий нархини айтишмаяпти. Ўғрилар полга тўкилиб қолган майдачуйда олмосларни териб ҳам ўитиршмаган. Қизиғи шундаки, бу ўғирликдлан жабр кўрганлар орасида Адамс жиноятчилар оиласи ҳам бор. Айтишларича, ака-ука Терри ва Томми Адамс рэкет, гиёҳванд моддалар савдоси ва фирибшарлик билан шуғулланиб келишган. Бу ўғирлик натижасида улар бутун бойлигидан айрилган.

Ўрнини тўлдириб бўлмайди

Британиялик эккспертларнинг айтишича, йўқолган бу қимматбаҳо тақинчоқларнинг лоақал бирортасини ҳам қайтарилишига умид жуда оз. Бу ўлжалар аллақачон контрабанда йўли билан мамлакат ташқарисига олиб чиқиб кетилган. Ўғирланган олмослар тез орада қайта ишлов берилгач, қирраланиб, яна сотувга чиқарилади. Шунда уларни таниш янада мураккаблашади. Эҳтимол, тез орада Европа бутикларида нисбатан арзон олмослар чиқиб қолар?

Аслиддин КАЛАНОВ тайёрлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1