АсосийJamiyat

Россияда бўлиб турган ўзбекистонликларга иш бор

'Россияда бўлиб турган ўзбекистонликларга иш бор'ning rasmi

Россия Федерациясининг Забайкал ўлкасида бир қатор мутахассисликлар бўйича мингдан ортиқ бўш иш ўринлари очилгани муносабати билан қурилиша ишлашни хоҳловчилар ишга таклиф этилмоқда. 

Бу ҳақда Россияда бўлиб турган ўзбекистонликларни хабардор қилиш мақсадида Ташқи миграция масалалари агентлиги хабар берди

Хабарда айтилишича қуйидаги мутахассисликларга ишчилар қабул қилинади:

Ғишт териш ишларига (Каменщики) – 443 нафар,

Бетон қўйиш ишларига (Бетонщики) – 257 нафар,

Арматура ишларига (Арматурщики) – 48 нафар,

Сувоқ-буёқ ишларига (Штукатуры-маляры) – 211 нафар,

Дурадгорлик ишларига (Плотники) – 43 нафар,

Том ёпиш ишларига (Кровельщик по стальным кровлям) – 23 нафар,

Юкларни кўтариш ишларига (Стропальщик) – 33 нафар,

Пайвандлаш ишларига (Сварщик арматурных сеток и каркасов) – 41 нафар,

Кафель териш ишларига (Облицовщик –плиточник) – 70 нафар,

Темир ва темирбетон конструкцияларни монтаж қилиш ишларига (Монтажник по монтажу стальных и железобетонных конструкций) – 33 нафар.

Ушбу  ҳудудда ишлаш истагидаги фуқаролардан қуйидаги рақамга (телеграм) мурожаат қилишлари сўралади: 

+79137289695

Бошқа янгиликлар