Қаршида МЧЖ мансабдорлари 38 нафар фуқарони сохта авиабилетлар билан алдаб миллионларни ўзлаштириб олди

ЖИНОЯТ 16.04.2020, 11:45
Қаршида МЧЖ мансабдорлари 38 нафар фуқарони сохта авиабилетлар билан алдаб миллионларни ўзлаштириб олди

Қаршилик уч шахс 38 нафар фуқарони алдаш орқали катта миқдордаги пул маблағини қўлга киритгани аниқланди. Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Қарши шаҳрида жойлашган МЧЖ ижрочи директори, 33 ёшли Л.Э., шу МЧЖ таъсисчиси 32 ёшли И.М., ва ғазначиси 47 ёшли Ж.Ш., лар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2020 йил 8 январь кунидан 15-февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида фуқароларга “Қарши-Москва”, “Самарқанд-Москва” ва “Тошкент-Москва” йўналишлари бўйича авиа рейслар учун ноқонуний, рўйхатдан ўтмаган чипталар сотиб, жами 38 нафар фуқароларнинг жами 75.284.476 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Улар ушбу пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1