Сешанба куни Непалда магнитуда кучи 7,4 бўлган зилзила содир бўлди, бу ҳақда АҚШ Геологик хизмати хабар беради.
Маълумотларга кўра, ер силкинишининг эпимаркази Намче-Базар посёлкасидан 68 км Ғарбда жойлашган. Офат ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.
Ҳалок бўлганлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни Непалда 7,9 магнитудали зилзила содир бўлганди, унинг кетидан 90 та 3,2 дан 6,9 магнитудагача қайта зилзилалар содир бўлди. Ҳалок бўлганлар сони 8,4 минг кишини ташкил қилди, 17 мингдан ортиғи яраланган. Энг катта зарар мамлакат пойтахти Катмандуга етган.





