51 ёшли бразилиялик аёл ҳисоб бўйича 21-фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда G1 хабар берди. Илк бор 13 ёшида фарзандли бўлган аёл, тўхташ нияти йўқлигини маълум қилди.
Себастьяна Мария да Консейсао Аракажу шаҳрида яшайди, у 13 май куни яна бир бор она бўлди. Акушерлар аёлнинг ҳомиладорлик пайтида юқори артериал қон босими борлигидан ҳавотирда эдилар, аммо туғруқ омадли кечди. Вазни 3 кило бўйи 46,5 сантиметр туғилган чақалоқ мутлақо соғлом дунёга келди.
Она фарзандига туғруқ пайтида иштирок этган фоторепортёр шарофатига Тассио дея исм қўйди. У фарзандларига турли исмлар беришни яхши кўришини айтди.
«Менинг илк фарзандим 13 ёшимда туғилган. Мен ҳали қиз бола эдим ва кўп нарсани билмасдим. Шундан бери кетма-кет фарзанд дунёга келтиряпман», — дейди Консейсао.
Аёлнинг турмуш ўртоғи ҳам 51 ёшда. У 10 нафар қиз ва 11 нафар ўғил фарзанд дунёга келтирган. Шулардан 18 нафари фарзанди ҳозирда тирик.
«Мен ҳар бир фарзандимни яхши кўраман. 51 ёшда она бўлиш, ишонаверинг бу бахт», — дейди да Консейсао.





