Бутун май ойи Ножай-Юртовск туман ички ишлар бўлими бошлиғи Нажуд Гучигов ва Байтарки қишлоғида яшовчи 17 ёшли Луиза Гойлабиеваларнинг никоҳ тўйлари Россия ОАВларининг муҳокама марказида бўлди.
Бунга «Новая газета»да чоп этилган мақола сабаб бўлди. Журналистларнинг маълумотларига кўра, қизни ҳоҳишига қарши ўзидан 30 ёшга катта кишига узатишган. Бундан ташқари: Россия қонунларига зид тарзда қиз унга иккинчи хотин бўлиши керак бўлган.
Вазият билан Президентнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгаши ва Бош прокуратура қизиқиб қолган. Бир неча бор тўйни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва бола ҳуқуқлари бўйича масъул Павел Астахов шарҳлаган. Айтишларича, келинни ҳеч ким мажбуран турмушга бермаган ва куёв ҳам маълумот беришаётгани каби қари эмас.
Ушбу тўй бир неча бор кўчирилган бўлсада, республикада фаол тарзда қўллаб-қувватланган. Никоҳ тўйи олдидан эса Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифасида барчани тадбирга таклиф қилиб, унга «мингйилликнинг тантанаси» дея ном берган.
16 май куни Грозний никоҳдан ўтказиш саройи ходимлари томонидан никоҳ қайд этилди. Тадбирда Чеченистон маъмуриятининг кўплаб вакиллари иштирок этишди, Рамзан Қодиров эса ҳатто лезгинкага рақсга тушди.





